Ўзбекистон | 13:05 / 27.05.2024
16272
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ҳафта давомида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +23…+33 даража бўлади, жанубда ва чўл ҳудудларда +37 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz

Ўтган ҳафта ёғиб ўтган ёмғирлар ва ҳавонинг салқинлашишидан сўнг ушбу ҳафта давомида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +23…+28 даражадан +28…+33 даражагача аста-секин кўтарилади. Иш ҳафтасининг охирига келиб шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ҳарорат +35…+37 даражагача исийди.

27−29 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +12…+15 даража бўлади, кундуз кунлари +25…+28 даражадан +29…+32 даражагача аста-секин кўтарилади.

Мавзуга оид