Жамият | 10:22 / 28.05.2024
8362
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда бир кун ичида иккинчи Lacetti ёниб кетди

29 яшар ҳайдовчи Lacetti’ни бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Оқибатда автоуловнинг двигател қисмида ёнғин келиб чиққан.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Бўстонлиқ туманида Lacetti автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 27 май куни соат тахминан 21:45 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобил йўлининг 67-километрида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи У.Ш (ҳайдовчи ҳушёр ҳолда бўлган) “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган. 

Урилиш натижасида автоуловнинг двигател қисмида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ФВБ ўт ўчирувчилари томонидан ўчирилган.

Ушбу ЙТҲ ва келиб чиққан ёнғин натижасида ҳайдовчи ва йўловчининг соғлиғига зиён етмаган.

Бундан олдин Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Gentra тўлиқ ёниб кетганди. Ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи автомобилдан тушиб қолган. Ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчиларига зиён етмаган. 

Мавзуга оид