07:53 / 28.05.2024
10323

Бўстонлиқда Gentra ёниб кетди

Ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи автомобилдан тушиб қолган. Ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчиларига зиён етмаган. Автоулов тўлиқ ёниб кетган.

Фото: ЙҲХБ матбуот хизмати

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Gentra тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди

Ҳолат 27 май куни соат тахминан 13:30 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 Бектемир—Чорбоғ автомобил йўлининг 62-километрида (аҳоли яшаш жойидан ташқари) содир бўлган. 

Ҳайдовчи - 2002 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи А.К. бошқарувидаги Gentra’да қисқа туташув бўлган (автомобилнинг ёнилғи тури бензин). 

Шу сабабли ёнғин юзага келган. Ушбу ҳолатда ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи автомобилдан тушиб қолган. 

Ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Автоулов тўлиқ ёниб кетган.

Top