Ўзбекистон | 20:47 / 28.05.2024
6372
2 дақиқада ўқилади

Россия Тошкент метрополитени учун янги вагонларни етказиб беради

Июн ойи охиригача 12 та вагон жўнатилади. 2024-2025 йилларда яна 60 та вагон етказиб бериш бўйича шартнома тайёрланмоқда. 

Фото: metrowagonmash

Россиянинг «Метровагонмаш» заводи Тошкент метрополитени учун июн охирига қадар 12 та вагон жўнатади. Бу ҳақда Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв маълум қилди. 

«Бугун президент [Путин] билан бирга Ўзбекистон ва Россия Ҳудудлар Кенгаши йиғилишида иштирок этдим. Савдо, фан, технология, машинасозлик, ядро тиббиёти – биз Ўзбекистон билан узоқ вақтдан бери турли соҳаларда муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз», деб ёзди у. 

Қайд қилинишича, «Метровагонмаш» заводи ўтган йили Тошкент метрополитени учун 44 та вагон жўнатган, июн ойи охиригача яна 12 та вагон жўнатади. 2024-2025 йилларда яна 60 та вагон етказиб бериш бўйича шартнома тайёрланмоқда. 

Шу билан бирга, Воробёв Ўзбекистонда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳаларни ҳам санаб ўтди. 

Жумладан, болалар учун қуруқ сут аралашмалари ишлаб чиқарувчи заводни очиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган дорихона чакана савдосини йўлга қўйиш, автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ЭИЗ ва саноат парклари ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, корхоналар учун кадрларни биргаликда тайёрлаш, мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва директорлар учун тажриба алмашинуви дастурини очиш.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид