Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экологик вазиятни баҳолаш учун ягона мониторинг тизими ишга туширилади
Ўзбекистондаги экологик вазиятни баҳолаш ва прогноз қилиш учун ягона мониторинг тизими ишга туширилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.
Белгиланмаган жойларга чиқинди ташланишининг олдини олиш мақсадида республика бўйича 200 га яқин видеокамералар ўрнатилиб, вазирликнинг ситуацион марказида доимий назорати йўлга қўйилди.
Келгусида экология соҳасида хизматларни сифатли олиб бориш мақсадида вазиятлар маркази фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади. Ягона геоахборот маълумотлар базасини юритиш учун мониторинг тизими ишга туширилади.
Вазирликнинг мавжуд йўналишларини рақамлаштиришда жами 8 та ахборот тизими жорий этилади. Электрон ҳукуматни ривожлантириш мақсадида вазирлик томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари аҳоли учун соддалаштирилади.
Тизимда меҳнат қилаётган мингдан ортиқ ходимнинг IT соҳасидаги билим ва малакалари оширилади. 20 нафар ходим халқаро таълим платформалари орқали ўқитилади.
Мавзуга оид
15:18 / 21.02.2026
Васийлар фаолияти устидан мониторинг кучайтирилади — қарор лойиҳаси
10:52 / 04.02.2026
Дрон ва ёнкамерали текширувлар: сувдан фойдаланиш мониторинги кучайтирилади
09:05 / 01.11.2025
Мониторинг натижаси: электр ва газ бўйича нореал қарзлар тугатилди
19:02 / 23.10.2025