Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда Captiva билан стадионга тушган шахсга жиноят иши қўзғатилди
“Каптива” ҳайдовчиси атрофдагиларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, машинани одамлар устига ҳайдаб борган.
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида футбол ўйини ўтказилаётган пайтда “Каптива” стадионга чиқиб кетгани тасвирланган видео тарқалди.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли қарор қабул қилинган.
Унга кўра “Каптива” ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 277 - моддаси (Безорилик) билан (!) жиноят иши қўзғатилган.
Ҳайдовчи тегишли тартибда қамоққа олинган, машина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хабарда ҳодиса қачон содир этилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:00 / 14.03.2026