Блогер Варламов Россия армиясини «обрўсизлантиришда» айбланмоқда
Россия Федерацияси Адлия вазирлиги томонидан «чет эл агентлари» реестрига киритилган Иля Варламовга қарши баённома Москва суди томонидан рўйхатга олинди, деб хабар берди РБК агентлиги. Иш нима сабабдан қўзғатилгани кўрсатилмаган.
30 май, пайшанба куни Москванинг Твер суди блогер Иля Варламовга нисбатан Россия армиясини обрўсизлантириш тўғрисидаги баённомани рўйхатдан ўтказди, деб хабар берди РБК агентлиги суд матбуот хизматига таяниб. Ишни кўриш санаси ҳали белгиланмаган. Унинг қўзғатилишига айнан нима сабаб бўлгани ҳақида ҳам хабар берилмаган. Варламовга қарши протокол «Россия Федерацияси Қуролли кучларидан фойдаланишни обрўсизлантиришга қаратилган оммавий ҳаракатлар» моддаси бўйича тузилган, унга кўра максимал жарима миқдори 50 минг рублни ташкил қилади.
Варламовнинг «чет эл агентлиги» тарихи
Блогер Иля Варламов 2023 йилнинг 23 мартида «чет эл агенти» деб эълон қилинган эди. Россия Федерацияси Адлия вазирлигига кўра, бунга у томонидан тарқатилган бошқа «чет эл агентлари», хусусан, «Дождь» телеканали ва «Медиазона» портали бош муҳаррири Сергей Смирновнинг нашрлари сабаб бўлган.
Ўша йилнинг август ойида Москванинг Мешчанск туман суди Иля Варламовни нашрларда чет эл агенти эканини кўрсатмагани учун 30 минг рубл, декабрда эса яна 50 минг рубл жаримага тортди. Бир қатор рус нашрлари Варламовнинг аввалроқ 1 миллион рублдан ортиқ қарзи борлиги аниқланганини ёзмоқда.
Варламов ҳозирда Россиядан ташқарида яшайди. Унинг Varlamov News Telegram-каналида 1,2 миллиондан ортиқ обуначи бор, шахсий каналида эса - 300 мингга яқин обуначи. Ҳозирча иккала каналда ҳам суд баённомаси ҳақида маълумот йўқ.
Варламов Европада даволаниш қиммат эканидан шикоят қилмоқда
30 май куни эрталаб Иля Варламов ўзининг шахсий Telegram-каналида Европада даволаниш қимматлиги ҳақида шикоят қилди. Блогернинг сўзларига кўра, у велосипеддан йиқилиб, оғир жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган. Варламов зарур тиббий суғуртага эга бўлмагани учун ундан клиникада биринчи кеча учун хизмат ҳақини ҳисобга олган ҳолда 1000 евро тўлаш сўралган.
Натижада унга сон суяги бўйни ва аввалроқ шикастланган елка соҳасида қўл суяги синиши ташхиси қўйилган. Ҳозирда у ётибди ва жарроҳлик усулларини, жумладан унинг нархини ўрганмоқда. «Меҳрибон одамлар ўрнимдан туришимга ёрдам беришди, бир аёл ҳатто велосипедимни юклаб олди ва мени энг яқин касалхонага олиб боришни таклиф қилди», дейди блогер унинг йиқилиши содир бўлган Нидерландияда аҳолининг одамларга эътиборини таъкидлаб.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024