Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қон қуюқлашиши инсулт ва инфаркт хавфини оширади
Қон қуюқлашиши организмдаги баъзи жараёнларнинг бузилишига олиб келиши, оқибатда яширин касалликлар юзага келиши ёки янгилари пайдо бўлиши мумкин.
Қоннинг тўқ рангга кириб, қуюқлашиши саломатлик учун хавф туғдириши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолатга эътиборсиз бўлиш мумкин эмас ва ўз вақтида даволаниш лозим.
— Қон – инсон тана аъзо ва тўқималарини кислород ҳамда зарур озуқа моддалари билан таъминлайди, деди олий тоифали шифокор Назокат Орипова. — У инфекцияларга қарши курашиб, ички аъзолар фаолиятида иштирок этади. Қон қуюқлашиши организмдаги ана шу жараёнларнинг бузилишига олиб келиши, оқибатда эса яширин касалликлар юзага келиши ёки янгилари пайдо бўлиши мумкин.
Қон қуюқлашишига кўпинча совқотиш, қаттиқ асабийлашиш, қандли диабет, шунингдек ширинликлар, картошка, банан, тухум, газли ичимликлар, фастфуд ва турли қовурма таомларни кўп истеъмол қилиш сабаб бўлади. Қолаверса, бу ҳолат кам суюқлик ичиш, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ёки кескин пасайиши ва организмдаги айрим ўзгаришлар туфайли ҳам юзага келади.
Оқибатда инсонда бош оғриғи, жиззакилик, тушкунлик, хотира пасайиши, ҳолсизлик, уйқучанлик, қўл ва оёқлар совқотиши, оғиз қуриши каби симптомлар кузатилади. Қолаверса, юрак тез уриши, нафас қисиши, тананинг турли қисмларида кўкаришлар пайдо бўлиши ва тирноқ шакли ўзгариши мумкин. Ҳатто мияга қон яхши етиб бормаса, бош айланиши, ҳушдан кетиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Бу салбий ҳолатлар эса томирларда қон айланишининг бузилиши ва тромбозлар ҳосил бўлганидан дарак бериши мумкин. Оқибатда инсулт ва инфаркт хавфи ортади.
Қон ҳолатини текшириш учун шифокорга ўз вақтида мурожаат қилиш лозим. Агар тиббий текширувдан сўнг унинг қуюқлиги меъёрдан ортиқ экани маълум бўлса, зарур муолажалар тайинланади.
Таъкидланишича, қонни суюлтирувчи дори воситаларини ўзбошимчалик билан қабул қилиш мумкин эмас. Сабаби унинг ҳаддан ортиқ суюқ бўлиши жароҳатларда қоннинг тўхтамай қолишига олиб келади.
Мавзуга оид
19:22 / 23.05.2026
Ўзбек жарроҳи томонидан илк бор масофадан туриб робот жарроҳлик операцияси ўтказилди
21:07 / 11.05.2026
Олимлар узоқ умр кўриш генини топиб, умр давомийлигини оширишга муваффақ бўлди
07:31 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига трансплантация қилишга рухсат берилади
07:27 / 08.05.2026