Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқлар ўсмирларда депрессияни кучайтириши исботланди
Аниқланишича, ўсмирлар ижтимоий тармоқларда қанча кўп вақт ўтказса, уларнинг руҳий тушкунлик аломатлари шунчалик оғирлашади.
Яқинда ўтказилган тадқиқот ўсмирларда депрессия ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ўртасидаги боғлиқликни кўрсатди. Сан-Франсискодаги Калифорния университети олимлари болаларнинг ижтимоий тармоқларда кўпроқ вақт ўтказиши билан улардаги депрессия аломатлари кучаяди, деган хулосага келди.
Университетнинг педиатрия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори Жейсон Нагата бошчилигидаги олимлар жамоаси 9 ёшдан 10 ёшгача бўлган 12 мингга яқин болалар ва уч йилдан сўнг 12 ва 13 ёшли болалар маълумотларини таҳлил қилди.
Аниқланишича, ўсмирлар ижтимоий тармоқларда қанча кўп вақт ўтказса, уларнинг руҳий тушкунлик аломатлари шунчалик оғирлашган. Аммо бунинг акси эмас, янада оғир руҳий тушкунлик иштирокчиларнинг ижтимоий тармоқлардан тез-тез фойдаланишига олиб келмаган.
Тадқиқотнинг уч йили давомида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши кунига ўртача 7 дақиқадан 73 дақиқагача ошган. Уларнинг депрессия белгилари 35 фоизга кўпайган. Тадқиқот натижалари JAMA Network Open порталида чоп этилди.
Эслатма, янгилик кўринишидаги материалларни шифокор ташхиси билан тенглаштирмаслик керак. Қарор қабул қилишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашинг.
Мавзуга оид
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
14:14 / 12.06.2026