Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Деҳли ўртасида парвозлар сони оширилади
Август ойидан Ўзбекистон пойтахти ва Ҳиндистон пойтахти ўртасида ҳар куни парвоз қилиш мумкин бўлади.
17 августдан Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам қатновлар сонини ҳафтасига 4 мартадан 7 мартагача оширмоқда. Парвозлар ҳар куни Airbus 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади.
IndiGo авиакомпанияси 2023 йил 22 сентябрдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаган. Ҳозир Ҳиндистон авиакомпанияси душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади.
IndiGo - бош қароргоҳи Гургаонда (Ҳиндистон) жойлашган ҳинд хусусий арзон авиакомпанияси. Компания доимий рейслар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.