Ўзбекистон | 17:28 / 19.06.2024
12241
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди
Қирғизистонда соат 17:09 да содир бўлган зилзила кучи Наманган вилояти туманларида ҳам сезилди (2–3 балл). Шу вақтда Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ер силкинишини сезгани ҳақида хабарлар берди.
11 июн куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Ер силкиниши Тошкент вақти билан 17:09 да рўй берган. Унинг координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда – 4,2. Чуқурлик – 10 км. Эпицентр – Тошкентдан 170 км жануби-ғарбда.
ФВВ хабарига кўра, зилзила Наманган вилоятининг қуйидаги уч тумани ҳудудида сезилган:
- Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 43 км.
- Косонсой туманида 2 балл, 53 км.
- Чуст туманида 2 балл, 59 км.
Шу вақтда Тошкент шаҳрида яшовчилар ҳам ер силкинишини сезгани ҳақида хабарлар берди.