Ўзбекистон | 11:43 / 24.06.2024
8562
1 дақиқада ўқилади

Фото: Мўғулистон президенти Кўксарой қароргоҳида тантали кутиб олинди

Душанба куни Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухни Кўксарой қароргоҳида кутиб олди.

23 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух ташрифнинг эртаси куни Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олинди. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маросим акс этган суратларни эълон қилди.

Учрашув вақтида қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Эслатиб ўтамиз, икки томон Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказиши кўзда тутилган. Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Ухнаагийн Хурэлсух Хива шаҳрига ҳам ташриф буюради.

Мавзуга оид