Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сербия НАТО давлатларига қурол сотишда давом этади
Сербия бош вазири Милош Вучевичнинг айтишича, Белград Украинага берилиши мумкин бўлган ўқ-дорилар Ғарб ҳамкорларига сотилишини чекламайди.
Сербия Ғарб давлатларига қурол сотишни чекламоқчи эмас, у Украинага ҳарбий ёрдам сифатида юборилиши мумкин. Бу ҳақда 25 июн, сешанба куни бош вазир Милош Вучевич AFP агентлигига берган интервюсида маълум қилди.
Ҳукмрон Сербия прогрессив партияси (СПП) раҳбари бўлган бош вазир Белград Украинадаги «ҳар қандай уришаётган томонга» ёрдам бериш ниятида эмаслигини таъкидлади. «Мен компанияларнинг ўқ-дориларимизни Испания, Чехия ва АҚШга сотишига тўсқинлик қилмоқчи эмасман, чунки қурол ва ўқ-дориларни ишлаб чиқариш биз учун тақиқланган ва ахлоқсиз нарса эмас. Афсуски, улар уруш бор жойда ҳам қўлланяпти», - дея тушунтирди Вучевич.
Киев Сербиядан 800 млн евролик ўқ-дорилар олди
Financial Times газетаси ёзишича, Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан бери Киев учинчи давлатлар орқали Сербиядан 800 миллион еврога яқин қийматдаги ўқ-дориларни олган.
Сербия президенти Александар Вучич бу тахминни «умуман олганда, тўғри» деб атади ва бу миқдор «икки ёки уч йилдаги кўрсаткич» эканини айтди. Шу билан бирга, у Сербия Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳеч ким томонида эмаслигини, ўқ-дорилар савдоси мамлакатнинг «иқтисодий тикланиши бир қисми» эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:35 / 06.06.2026
Сербияда оғир вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
22:15 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Сербия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:58 / 13.05.2026