Тошкентда гул дўконида жанжал уюштирган шахсга жиноят иши очилди
Шайхонтоҳур туманида гул дўконларидан бирида сотувчи билан жанжаллашиб, сўнг тинчлантиришга уринган икки фуқарони урган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 23 июн куни тахминан соат 19:30 ларда 1984 йилда туғилган, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи Х.А. (муқаддам Жиноят кодексининг 165-моддаси билан судланган) жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Шайхонтоҳур туманида гул дўконларидан бирида гул сотувчиси, 2003 йилда туғилган Х.Т. билан ўзаро жанжаллашган.
Шу ерда бўлган 2003 йилда туғилган А.Т. ва 2002 йилда туғилган Т.И. уни тинчлантириб, жанжални олдини олишга уринган. Бироқ Х.А. безорилик ҳаракатини давом эттириб, уларни уриб тан жароҳати етказган.
Бирламчи тиббий маълумотга кўра, жабрланувчиларга енгил тан жароҳати етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (“Безорилик ҳаракатини олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз яқин орадаги ИИБга ёки 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади пойтахт ИИББ хабарида.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32
-
Дунё парламентларида аёл сиёсатчиларнинг сони ва нуфузи ортмоқда — Мартин Чунгонг
Ўзбекистон | 14:13
-
«Реал» ҳам, «Барса» ҳам чемпионлик пойгасида қоқилди. Кун ўйинлари
Спорт | 12:41
-
Гўшт нархи ошиши: бунга қайси омиллар таъсир қиляпти?
Ўзбекистон | 12:24
Мавзуга оид

08:16 / 20.06.2024
Тошкентда Matiz йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилди

08:20 / 20.05.2024
Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали анъанавий автомобиллар паради билан бошланди

09:30 / 23.04.2024
180 млрд қарздорлиги бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда гул экишга қарийб 8 млрд сўм ажратди

15:33 / 05.04.2024