12:49 / 26.06.2024
2173

Хитой Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга давлат бўлиб қолди

Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 4,2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 3,4 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 1,1 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: 

—  Корея – 905 млн доллар;
—  Туркия – 703 млн доллар;
—  Туркманистон – 407 млн доллар;
—  Германия – 396 млн доллар;
—  Ҳиндистон – 318 млн доллар;
—  АҚШ – 276 млн доллар;
—  Литва – 230 млн доллар.

Top