Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AI: Россияда сиёсий маҳбуслар яқинлари билан мулоқотдан маҳрум қилиняпти
Сиёсий маҳбусларни ташқи дунёдан изоляция қилиш Россия Федерацияси қонунчилигидаги бўшлиқлар ва камчиликлар туфайли юз бермоқда, дейилади Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида.
Amnesty International (AI) инсон ҳуқуқлари ташкилотининг 26 июн, чоршанба куни чоп этилган ҳисоботида айтилишича, Россия ҳукумати сиёсий маҳбусларни ҳамкорликка мажбурлаш мақсадида уларни яқинлари билан мулоқотдан маҳрум қилмоқда.
Ҳужжатда айтилишича, сиёсий маҳбусларни ташқи дунёдан изоляция қилиш Россия Федерацияси қонунчилигидаги бўшлиқлар ва камчиликлар туфайли юз беряпти, у маҳбусларга нисбатан муносабат бўйича халқаро стандартларга тўлиқ мос келмайди.
Босим усуллари - кўришишни тақиқлашдан тортиб, жазо камерасигача
Россия расмийлари томонидан қамоқхонадаги фаолларга босим ўтказиш усуллари орасида ҳуқуқ ҳимоячилари жиноят иши бўйича тергов босқичида ва суд жараёнида қариндошларга иш бўйича гувоҳ мақомини бериш, ташриф буюриш ва телефон қўнғироқларини рад этиш, шунингдек, хатларни кечиктириш кабиларни тилга олди.
Бундан ташқари, қариндошларнинг режалаштирилган ташрифи арафасида маҳкумлар ҳукм қонуний кучга киргунга қадар тергов изоляторидан муддатидан олдин колонияга ўтказилиши ёки жазони ўташ камерасига жойлаштирилиши мумкин, бунда ташриф буюриш ва телефон қўнғироқлари тақиқланади. «Тергов ва суд олдида турган маҳбус учун ташқи дунё билан алоқани рад этиш ҳукумат томонидан айбига иқрор бўлиш учун қўлланадиган самарали босим воситасидир, бу ҳам ҳамкорлик қилмаслик ёки ҳукуматни танқид қилганлик учун ўч олишдир», - дейилади Amnesty International ҳисоботида.
Россиядаги сиёсий маҳбуслар
«Мемориал» инсон ҳуқуқлари маркази маълумотларига кўра, 2014 йилдан 2023 йилгача Россия Федерациясида сиёсий маҳбуслар сони 10 баробардан ортиқ, 2024 йил бошидан эса 15 баробар кўпайган. Россия Федерацияси томонидан Украинага қарши кенг кўламли уруш бошланганидан кейин таъқиблар кучайган.
Мавзуга оид
09:47 / 09.03.2026
Хабаровскдаги 75 нафар ўзбекистонлик маҳбус билан суҳбат ўтказилди
18:10 / 24.02.2026
Жазо муддатини ўтаган ёшлар учун «Иккинчи имкон» лойиҳаси йўлга қўйилади
10:40 / 21.01.2026
Туркияда қамоқдаги ўзбеклар билан консуллик суҳбати ўтказилди
09:57 / 14.01.2026