ОТМларга кириш тестлари 14 июлдан бошланади
Олийгоҳларга кириш имтиҳонлари 14-28 июл кунлари ўтказилиши, шундан кейин 30 июл – 13 август кунлари абитуриентларга йўналиш танлаш имкони берилиши, мандат эса 21-22 августда эълон қилиниши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июлга қадар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айни пайтда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Kun.uz сўровига жавобан имтиҳонлар ва мандат саналари ҳали тасдиқланмаганини билдирди.
Маълум қилинишича, имтиҳонлар 28 июлда якунланади ва абитуриентлар 30 июлдан бошлаб 15 кун давомида йўналиш танлаши мумкин бўлади.
13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади.
7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланиб, натижалар 21-22 августда эълон қилинади.
Мавзуга оид

18:32 / 20.05.2025
Халқ табобати билан шуғулланиш учун лицензия кимларга ва қай тартибда берилади?

15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади

17:00 / 25.04.2025
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин

02:22 / 19.04.2025