Малдивда вазир президентни сеҳрлашда гумонланиб қўлга олинди
Малдив оролларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири мамлакат президенти Муҳаммад Муиззни сеҳрламоқчи бўлганликда гумонланиб ушланди.

Фото: Тhе Stait Times
Вазир Фатимат Шамноз Али Салим билан яна икки киши президент билан муносабатларда сеҳр ишлатишда гумонланиб ушланган. Бу ҳақда Тhе Stait Times хабар берди.
Таъкидланишича, атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазири ва яна икки гумонланувчи 23 июн куни Малдив пойтахти Маледа қўлга олинди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ишнинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
South China Morning Post нашрига кўра, Малдивда бошқа бирор кишини бўйсундириш учун сеҳр қилиш амалиёти кенг тарқалган. Сеҳрдан сиёсатда ҳам фойдаланишади. Хусусан, 2013 йилда Малдив муҳолифатини маҳаллик ҳукумат ва полицияга қарши сеҳр қўллашда айблашган.
Малдив қонунчилигида сеҳр ишлатилганлиги учун жазо белгиланмаган. Бироқ мавжуд шариат қонунлари бўйича сеҳргар ва жодугарлар олти ойгача қамоққа олиниши мумкин.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

23:10 / 22.11.2024
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади

21:19 / 10.06.2024
Тожикистонда сеҳргарлик йўли билан фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик аёллар ушланди

21:27 / 23.10.2023
Малдивнинг янги президенти ороллардан Ҳиндистон қўшинини чиқариб юборишга ваъда берди

23:04 / 19.05.2021