Kia автомобилларига хизмат кўрсатувчи дилерлар Конференцияси ўтказилди
2024 йилнинг 27 июн куни Тошкент шаҳрида Kia автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган Kia автомобилларига сотувдан кейинги хизмат кўрсатилиш бўйича дилерлар Конференцияси ўтказилди. Hilton Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирда бутун мамлакат бўйлаб 80 дан ортиқ Kia'нинг дилерлик марказлари вакиллари иштирок этдилар.
Замонавий автомобилсозлик бизнесида сотувдан кейинги хизмат кўрсатилишнинг асосий роли муҳокамаси Конференциянинг асосий мавзуси бўлди. Kia компаниясининг Ўзбекистондаги сотувдан кейинги хизмат кўрсатилиш бўйича директори Юрий Горячев, сифатли сервис хизматини кўрсатиш мижозларнинг содиқлиги ва бренднинг рақобатбардошлигининг энг муҳим омили эканлигини таъкидлади.
Конференцияда Kia автомобиллари учун кафолатли хизмат кўрсатилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Россия ва Кореядан келган мутахассислар иштирокчиларга амалдаги стандартлар, кафолат ишларини амалга ошириш тартиби ва ишлаб чиқарувчи билан ўзаро муносабат юзасидан батафсил маълумот бердилар. Ушбу билим ва кўникмалар дилерларга мижозларга янада самаралироқ маслаҳатлар беришларига ва уларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишларига имкон беради.
Сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш йўналишини тўғри бошқариш ҳисобига бизнеснинг даромадлилигини ошириш алоҳида мавзуга айланди. Иштирокчилар нархлар, эҳтиёт қисмлар логистикаси, ходимларни рағбатлантириш ва бошқа муҳим жиҳатлар бўйича энг яхши ёндашувларни ўзаро муҳокама қилдилар. Конференцияда олинган тавсиялар Ўзбекистондаги Kia'нинг дилерларига ўз сервис марказларини янги даражага кўтаришга ёрдам яратади.
Тадбир якунида иштирокчилар муҳокама қилинган масалаларнинг юқори амалий аҳамиятини таъкидладилар ва ўз компанияларида сотувдан кейинги хизмат кўрсатишнинг илғор усулларини жорий этишга тайёр эканликларини билдирдилар. Бундай конференцияларни ташкил этилиши ишлаб чиқарувчи ва дилерлар ўртасида муҳим боғловчи ришта бўлиб, Ўзбекистондаги Kia'нинг бутун автомобил экотизимининг ривожланишига кўмаклашади.
Kia автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан kia.uz сайтида танишишингиз мумкин.
Kia’нинг Ўзбекекистондаги тезкор ахборот линияси: +998 55 500 83 33
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Мавзуга оид
19:00 / 28.12.2024
Эришилган ютуқлар эътирофи : Kia Ўзбекистонни мафтун қилишда давом этмоқда
17:00 / 12.12.2024
Келажакка интилган классика: Kia К9 – нуфузли седанлар сегментидаги флагман
19:00 / 22.11.2024
Оилавий саёҳатлар учун Kia Sorento танланишининг асосий сабаблари
17:00 / 18.10.2024