Навоийлик абитуриент қиз муддатидан олдин максимал балл тўплади
Қизилтепа тумани Шейхон қишлоғидан бўлган Мунаввара Чўлиева 6 та фандан миллий сертификат олиб, кириш имтиҳонлари учун олдиндан максимал 189 балл йиғди. Энди у имтиҳон топшириши шарт эмас.

Мунаввара Чўлиева
Навоийлик битирувчи қиз ўзи ўқимоқчи бўлган йўналиш учун барча мутахассислик ва мажбурий фанлардан миллий сертификатни қўлга киритди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Мунаввара Чўлиева Қизилтепа туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 11-синфини 2023/2024 ўқув йилида битирган. У 10-синфлигида инглиз тилидан тил сертификати ва билогия фанидан миллий сертификатни қўлга киритган. 11-синфда эса кимё, ўзбек тили ва адабиёт, тарих ва математика фанларидан миллий сертификат олди. У мутахассислик фани сифатида биология ва кимё фанларини танлаган ва бу фанлардан максимал балл берадиган сертификатга эга. Бунга қўшимча равишда мажбурий фанлардан ҳам миллий сертификатни олди. Бу Мунавваранинг муддатидан олдин олий таълим муассасаларига киришда тўплаш мумкин бўлган (189 балл) максимал баллга эга бўлганини билдиради.
Маълумот учун, тегишли тартибга кўра, умумтаълим фанларидан А+, А даражали миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга бу фандан максимал балл, B+, B, C+, C даражали миллий сертификатларга эга бўлган абитуриентга эса тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.
Олдинроқ, Мунавваранинг 5 та фандан миллий сертификатни қўлга киритиб, 178 баллни тўплагани ва тиббиёт йўналишини танламоқчи экани ҳақида хабар қилинган эди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ИШИД ва аш-Шаръанинг мақсадлари айро, Суриядаги ўзбеклар-чи?
Жаҳон | 19:10
-
8–10 август кунлари Хива шаҳрида анъанавий “Қовун сайли” бўлиб ўтади
Жамият | 19:00
-
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56
-
АҚШ савдо битимини тузмаган давлатларга огоҳлантирувчи хат юборишни бошлади
Жаҳон | 18:50
Мавзуга оид

18:39 / 11.10.2024
Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди

17:33 / 19.09.2024
Қорақалпоғистонлик ёшлар учун 10 мингта қўшимча квота тасдиқланди – шартлар қандай?

15:20 / 19.09.2024
“Юридик университетга 4 балл етмади, шунда ҳам 317 млн сўм тўлашим керак экан” — Супер контрактда нима ўзгарди?

08:30 / 06.09.2024