Абитуриентларга 5 тагача таълим йўналишини танлаш имконияти берилган. Танлов фақат вакант қолган йўналишлар бўйича амалга оширилади.

Вакант ўринлар рўйхатларида кундузги таълим шакли бўйича вакант ўринлар, кечки таълим шакли бўйича вакант ўринлар, масофавий таълим шакли бўйича вакант ўринларни кўриш мумкин.

Танловда иштирок этиш учун охирги муддат 2025 йил 3 октябр. Батафсил маълумот my.dtm.uz платформасида. Танлов натижалари 2025 йил 8 октябрга қадар эълон қилинади.