Рўйхатдан ўтиш муддати: 2025 йил 25 сентябрдан 3 октябргача (шу куни ҳам). 

Танловда иштирок этиш тартиби: абитуриентлар my.uzbmb.uz шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтади.

Тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос йўналишлардан 5 тагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини (таълим шакли билан бирга) танлаш имконияти мавжуд.

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда вакант ўринларга базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

Танлов натижалари 2025 йил 8 октябргача эълон қилинади.

Агар абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос вакант ўринлар мавжуд бўлмаса, танловда қатнашиш имконияти берилмайди.