Виктор Орбан Кремлда Путин билан учрашди
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Москвага борди ва Россия президенти Путин билан учрашди. Бу Европа Кенгашига раислик қилаётган сиёсатчиларнинг охирги икки йилда Россияга илк ташрифи бўлди.
«Тинчлик миссияси давом этади. Иккинчи бекат Москва», деб ёзди Орбан X'даги саҳифасида ташриф ҳақида. У постга «Внуково» аэропортида тушган суратини ҳам илова қилди.
Орбан бир неча кун аввал уруш бошланганидан буён илк марта Киевга борган ва Володимир Зеленский билан учрашганди.
Владимир Путин Кремлда Орбан билан учрашар экан унинг Евроиттифоқ раиси сифатида келганига алоҳида урғу берди: «Бугун сиз нафақат бизнинг азалий ҳамкоримиз сифатида, балки Европа Кенгаши раиси сифатида келганингизни тушуниб турибман. Умид қиламан, Украина йўналишидаги Европада кузатилаётган энг йирик инқироз ҳақида фикр аламашамиз», деган Путин учрашувда.
Айни дамда Венгрия Европа Кенгашига раислик қилмоқда. Охирги марта 2022 йил 11 апрел куни Россияга Европа кенгашига раислик қилаётган Австрия канцлери Карл Нехаммер борганди. Ўшандан буён бу лавозимдаги ҳеч ким Россияга боргани йўқ. Виктор Орбан эса Европа Иттифоқидаги Россия манфаатларини ҳимоя қилувчи Путиннинг асосий иттифоқчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» баллистик ракетаси ёрдамида зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024
Путин Пхенян ҳайвонот боғига шер ва иккита айиқ совға қилди
11:15 / 21.11.2024
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
09:28 / 21.11.2024