Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4 миллиондан ошди
2024 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 3 998 966 кишини ташкил қилганди. Орадан бир ой ўтиб, 1 июн ҳолатига пенсия олувчилар 4 008 597 кишига етди.
Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4 млн кишидан ошди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 1 июн ҳолатига Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 млн 8 минг 597 нафарни ташкил қилган. 2024 йилнинг 1 май ҳолатига улар сони 3 млн 998 минг 966 нафар бўлган.
Жорий йилнинг январ-май ойларида 124 184 нафар фуқарога янги пенсиялар тайинланган. Шундан 102 610 нафар фуқарога ёшга доир, 14 388 нафар фуқарога ногиронлик ҳамда 7 186 та оилага боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган.
Пенсия олувчилар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:
- Фарғона вилояти – 473 337 нафар;
- Самарқанд вилояти – 426 789 нафар;
- Андижон вилояти – 374 667 нафар;
- Тошкент шаҳар – 367 483 нафар;
- Тошкент вилояти – 365 544 нафар;
- Қашқадарё вилояти – 357 362 нафар;
- Наманган вилояти – 313 241 нафар;
- Сурхондарё вилояти – 268 066 нафар;
- Бухоро вилояти – 253 604 нафар;
- Хоразм вилояти – 220 681 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 215 679 нафар;
- Жиззах вилояти – 135 250 нафар;
- Навоий вилояти – 134 829 нафар;
- Сирдарё вилояти – 102 065 нафар.
Мавзуга оид
12:19
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди
08:30 / 01.11.2024
Пенсия тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
07:20 / 30.10.2024
2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларни оширишга қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди
14:39 / 28.08.2024