Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди
Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўнтага кўпайган. Қазишма ишларида нодир китобдан ташқари XI ва XIV асрга оид ноёб қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари ҳам топилган.
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Наманганда ноёб қиличлар ва Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўнтага ортган.



Мутахассислар томонидан XI асрга оидлиги айтилаётган қилич жангдан чиққан ҳолатда сақланган. У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган. Дунё пўлат маркази сифатида тан олинган Ахсикентнинг юмшоқ ва қаттиқ пўлати машҳур. Унинг яратилиши эса ҳозиргача сир.
Иккинчи қилич эса XIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган.
Топилган Бақтрия тангаси 475-600 йилларга, Хитой тангаси эса XIX асрга оид. Учта нодир китоб илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид бўлиб, уларда ноёб илм битилган.






Мавзуга оид
15:31 / 29.11.2025
Қашқадарё воҳасида 2300 йиллик қалъа-шаҳар қолдиқлари топилди
13:34 / 26.11.2025
Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлди
17:33 / 11.11.2025
Қанқа шаҳристонида 10–11-асрларга оид деворий суратлар топилди
07:23 / 05.11.2025