Декабр ойида иккита энергия сақлаш мажмуаси ишга тушади — Шерзод Хўжаев
Саноат кўламидаги энергия сақлаш объектлари (йирик батареялар)ни барпо этиш бўйича ўндан ортиқ шартномамиз бор, дея маълум қилди энергорегулятор директори Шерзод Хўжаев. У бундай батареялардан қандай фойдаланилишини тушунтирди. Шундай лойиҳалардан бирига 11 июл куни Ўзбекистон туманида старт берилди.

Иллюстратив фото: invinity.com
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилади. Қурилиш-монтаж жараёнларига, бир нечта инвестлойиҳалар қаторида, президент Шавкат Мирзиёев 11 июл куни Қўқонга ташрифи вақтида старт берди.
Лойиҳа доирасида 144 млн доллар хорижий инвестиция ҳисобига 150 мегаваттли электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилади. Хитойнинг “Gezhouba Group” компанияси билан ҳамкорликдаги бу мажмуа шу йил якунига қадар ишга туширилади. У электр энергиясига талаб ортган вақтда автоматик ишга тушиб, энергетика тизими барқарорлигини таъминлайди.
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори Шерзод Хўжаевнинг сўзларига кўра, декабр ойида Андижон вилоятида ҳам шундай мажмуа ишга тушиши кўзда тутилган. Умуман олганда, ҳозир ҳукуматда саноат кўламидаги йирик батареяларни ташкил этиш бўйича 10 дан ортиқ шартнома бор. Бу ҳақда Хўжаев иқтисодчи Отабек Бакиров билан суҳбатида айтиб ўтди.
“[Айтайлик], қайсидир сабабларга кўра, кейинги кун учун ишлаб чиқариш графигини қайсидир станция бажармади. Ёки қайсидир ҳудуд ёки йирик истеъмолчи ўзи томонидан берилган буюртмадан кўра кўпроқ энергия олишни бошлади. Тизимда қувват танқислиги юзага келади, реал вақт режимида қайсидир станциялар шу қувватни етказиб бериши керак. Бугунги кунда ҳудудий электр тармоқлари мана шу мувозанатлаш бозорига буюртма беради – агар ишлаб чиқариш ва истеъмол баланси бузилса, бирданига захира қувватни тизимга узатишга тайёр туринглар, деб буюртма беради.
Сиз билан икки йил олдин гаплашганимизда Ўзбекистон ҳудудида биз энергия сақлаш қурилмаларини саноат кўламидаги объект сифатида қурилишини тасаввур қилолмасдик, бугун эса 10 дан ортиқ шартномамиз бор. Саноат кўламидаги энергия сақлаш қурилмаларини қуриш бўйича. Бу генерация эмас, батареялар”, – деди Хўжаев.
Энергорегулятор раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирда шамол ва қуёш станциялари ёнида қурилаётган энергия сақлаш қурилмалари – бошқа, улардан ташқари, генерация объектларига боғлиқ бўлмаган, фақат захира қувват сифатида ишлатиладиган батареялар қуриляпти.
“Декабр ойида 2 та станциямиз – Фарғона ва Андижон вилоятларида ишга тушиши керак”, – деди у.
Шерзод Хўжаевнинг тушунтиришича, йирик батареялар тўла қувватда бўлганда, улардан тахминан 2 соат давомида энергия олиш мумкин.
“2 соат, лекин кун давомида исталганча тўлдириб, бўшатиш мумкин. Бу автоматик бошқарилади. Илгари нима бўларди, тизимда қувват танқислиги юзага келса, истеъмолчилар ўчириларди. Ҳозир тизимда танқислик юзага келганда, батареялар автоматик бўшатилади. Бирданига истеъмол пасайди, қуёш чиқди ва тизимда ортиқча ток юзага келди, бунда батареялар тўлдирилади”, – дея тушунтирди у.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда электр энергиясининг умумий графиги тунда энг паст, эрталаб юқори истъмолни кўрсатади, кундузи соат 9:30 – 10:00 ларда пасаяди, кун ботишига яқин яна кескин кўтарилади.
“Шунда батареяларни кечаси тўлдириб, кундузи, тиғиз пайтларда бўшатишимиз мумкин. Жуда катта эффект беради. Бу жуда қиммат технология, лекин бу технологиянинг нархи қуёш панелларининг нархидан ҳам тез пасайиб боряпти”, – дея қўшимча қилди Шерзод Хўжаев.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Табиий-иқлим шароити оғир бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ўзбекистон | 08:04
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
Мавзуга оид

07:51 / 15.01.2025
Ўзбекистон президенти БАА билан йирик энергетика лойиҳаларини амалга оширишни муҳокама қилди

17:39 / 14.01.2025
Тожикистон МО давлатлари орасида энергетик ўтиш индекси бўйича етакчига айланди

12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

10:05 / 05.01.2025