Столтенберг: Украинани қўллаб-қувватлаш НАТОни можаро томонларидан бирига айлантирмайди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Вашингтонда ўтаётган НАТОнинг юбилей саммитида сўзлар муҳим экани, улар кутилмалар ва кун тартибини яратиши, бироқ ҳаракатлар ҳал қилувчи бўлишини таъкидлади.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинани ҳарбий жиҳатдан тўлиқ қўллаб-қувватлаш ҳақида баёнот берди: «Бу НАТОни можаро томонларидан бирига айлантирмайди. Бу Украинани ўзни мудофаа қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилишда ёрдам беради», — деган у.
Столтенберг НАТО саммити доирасида ўтказилган матбуот анжуманида иттифоқчилар трансатлантика мудофаасини мустаҳкамлашга келишиб олишгани, унинг доирасида саноат ишлаб чиқариш ҳажми ортиши ҳамда ҳаво ҳужуми ва ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ишлаб чиқишини билдирди.
Столтенбергнинг хабар қилишича, пайшанба куни президент Володимир Зеленский иштирокида Украина-НАТО кенгаши йиғилиши ҳам ўтказилади.
Бош котибнинг айтишича, Украинага янги ёрдам пакети ҳам қабул қилинган: «Биз буни урушни янада чўзиш учун қилмаяпмиз. Аксинча, уруш имкон қадар тезроқ якунланиши учун ёрдам кўрсатмоқдамиз», деган у.
Ўз сўзларини давом эттирар экан, Столтенберг «Агар биз Путин олдида ожизлик қилишни истамасак, қатъиятлироқ бўлишимиз керак», деган. Унинг қайд этишича, Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши агар асосий ислоҳотлар ўтказилса «ортига қайтариб бўлмас» масалага айланади.
Украина хавфсизлик кучларини келгусида узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини қайд этар экан, Столтенберг «Украинани ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш НАТОни можаро томонларидан бирига айлантирмаслиги»ни айтди. Унга кўра, ёрдам Украинага ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун кўрсатилмоқда.
Украинанинг алянсга аъзолиги тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Столтенберг сўзлар муҳим экани, улар кутилмалар ва кун тартибини яратиши, бироқ ҳаракатлар ҳал қилувчи бўлишини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:30 / 01.11.2024
РФ ТИВ Украинанинг НАТОга аъзолиги бўйича «немис модели»ни рад этди
16:00 / 30.10.2024
Зеленский Шимолий кенгашни Украинани НАТОга таклиф қилишга чақирди
22:49 / 28.10.2024
НАТО КХДР аскарларига қарши нима қилмоқчи?
09:50 / 25.10.2024