Жаҳон | 09:30 / 01.11.2024
3986
2 дақиқада ўқилади

РФ ТИВ Украинанинг НАТОга аъзолиги бўйича «немис модели»ни рад этди

Украинанинг Германия сценарийси бўйича НАТОга кириши тинчликка олиб келмайди, деди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида масалалар бўйича элчиси Родион Мирошник. «Германия сценарийси» Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларисиз НАТОга аъзо бўлишини назарда тутади.

Фото: AP

Россия ҳукумати Украинанинг НАТОга Россия томонидан босиб олинган ҳудудларисиз қабул қилиниши ҳақидаги «немис сценарийси»га рози эмас

«Украинанинг бирон бир қисмининг НАТОга қўшилиши қабул қилиниши мумкин эмас ва фақат можарони янада кучайтиришга уриниш сифатида баҳоланиши мумкин», деди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Родион Мирошник пайшанба, 31 октябр куни «Известия» газетасига берган интервюсида. 

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага қарши бошлаган урушининг сабаби «НАТОнинг Шарқий Европа мамлакатларига силжиши» эди. Минтақадаги бошқа мамлакатларнинг иттифоққа қўшилиши тинчликка эришиш варианти сифатида қаралиши мумкин эмас, дея қўшимча қилди Мирошник.

Зеленский Шимолий кенгашни Украинани НАТОга таклиф қилишга чақирди

28 октябр куни Исландияда Шимолий мамлакатлар кенгаши ҳукумат раҳбарлари билан учрашувда Украина президенти Володимир Зеленский ўз мамлакатини НАТОга таклиф қилиш муҳимлигини яна бир бор таъкидлади. Зеленский Рейкявикдаги нутқи чоғида Киев Россиянинг Украинага қарши давом этаётган агрессив уруши даврида Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилишни кутмаслигини, аммо НАТОга аъзо мамлакатлардан «белги сифатида» аъзоликка таклифлар кутаётганини таъкидлади.

Украина президенти Дания, Финландия, Исландия, Норвегия ва Швецияни ўз ичига олган Шимолий кенгаш ҳукумат раҳбарларидан Германияга босим ўтказишни ҳам сўради: «Илтимос, Европа бўйлаб, айниқса Берлиндаги ҳамкорлар билан ишланг, шунда биз биргаликда геосиёсий равшанликка эриша оламиз». Унинг сўзларига кўра, у «Украина ва бутун Европа учун геосиёсий ойдинлик олиб келадиган ва Россия билан дипломатияда мустаҳкамлайдиган сиёсий ечимни кутмоқда». Агар Украина НАТОга аъзо бўлиш таклифини олса, бу Россиянинг амбицияларига қарши енгиб бўлмас ҳимояга айланади», деб таъкидлади Зеленский.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид