Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганч давлат университети декани пора билан ушланди
У юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ижодий (касбий) имтиҳондан ўтишига амалий ёрдам беришини айтиб, абитуриентдан 2 600 доллар ва 2,5 млн сўм олганда қўлга тушган.
Хоразм вилоятида ижодий (касбий) имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган декан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Хива шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Урганч давлат университети декани С.К. юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу университетда ўтказиладиган ижодий (касбий) имтиҳондан ўтишига амалий ёрдам бериши эвазига фуқаро З.Ў. дан 2 600 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ фуқарони 4 минг АҚШ доллари эвазига Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби бўлими бошлиғи ҳамда Янгибозор туманида 3 минг доллар эвазига ИИВ академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс тезкор тадбирда қўлга олинганди.
Мавзуга оид
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
16:01 / 02.06.2026