Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби бўлими бошлиғи фуқарони 4 минг АҚШ доллари эвазига Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган.
Хоразмда пул эвазига олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс тезкор тадбирда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Тупроққалъа тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби бўлими бошлиғи Ш.С. фуқаро Ж.К.ни танишлари ёрдамида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида ҳам 3 000 доллар эвазига ИИВ академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.06.2026
Наманганда 381 минг долларга 50 сотих ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:33 / 25.06.2026
Электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора олаётганда ушланди
18:32 / 23.06.2026
Катта порахўрлар муддатининг охиригача “ўтиради”
09:20 / 20.06.2026