Ўзбекистон | 14:43 / 15.07.2024
8639
2 дақиқада ўқилади

Иш ҳафтаси охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Ўзбекистон бўйича 15-19 июл кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек бугун кундузи Хоразм, Навоий вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳаво ҳарорати +32...+35 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +36...+39 даражагача бўлади.

Сўнгра иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғ олди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати фақат 2-3 даражага кўтарилади ва +34...+37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +38...+40 даражагача бўлади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 15-16 июлда айрим жойларда баъзида 18-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда бугун ва эртага асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси ва 16 июлда эрталаб шаҳар бўйича баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 17-19 июлда ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 15-16 июлда 10-13 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бугун ва эртага +32...+35 даража, 17-19 июлда +35...+37 даража бўлади.

Мавзуга оид