Сурхондарёда Қизил китобга киритилган сиртлон ўлдирилгани аниқланди
Бир бош номаълум ҳайвоннинг суяклари топилиб, улар қайси ҳайвонга тегишли эканлиги борасида илмий хулоса олиш учун тегишли ташкилотларга жўнатилган. Агар фуқаро сиртлонни ўлдирганлиги тўлиқ исботланса, табиатга етказилган 1 млрд 60 минг сўм миқдордаги зарарни тўлаши керак бўлади.
Ижтимоий тармоқларда сиртлон ўлдирилгани акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Экология вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси ходимлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш жараёнида воқеа 2023 йилнинг октябр ойи охирларида Шўрчи туманининг Ободон маҳалласи Такатош массивида фуқаро Ш.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланган. Ҳолат оқибатида табиатга 1 млрд 60 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Ўрганиш натижасида бир бош номаълум ҳайвоннинг суяклари топилиб, улар қайси ҳайвон турига тегишлилиги борасида илмий хулоса олиш учун тегишли ташкилотларга жўнатилган. Қўшимча қилинишича, хулоса олингач, ҳужжатлар чора кўриш мақсадида прокуратура органларига юборилади.
Вазирлик ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш қатъиян тақиқланиши, бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтган.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ҳайвонларни йўқ қилганлик учун ундириладиган жарималар миқдори 10 бараварга оширилганди. Рўйхатга кўра, қоплон, тарғил сиртлон, илвирс каби ҳайвонларни ноқонуний овлагани учун Ўзбекистон фуқаролари 3 млрд 150 млн сўм, чет эл фуқаролари эса 400 минг доллар табиатга етказилган зарарни тўлашларига тўғри келади.
Мавзуга оид
10:01 / 13.10.2024
“Бир кунда 1000 тупга яқин дарахтни суғораман” – экофаол Нигора Носирова
18:43 / 12.10.2024
Ўзбекистоннинг кўп асрлик дарахтлари махсус халқаро рўйхатга киритилди
21:41 / 09.10.2024
Сўнгги 5 йил ичида илк бор Шимолий Оролга сув қуйиш режаси бажарилди
21:40 / 09.10.2024