Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлди
Яшнобод туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин юз берди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Кеча, 14 июл куни соат 22:10 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, «Ватандош» МФЙ, Тузел даҳаси 12А-уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:33 да ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин натижасида хонадондаги уй жиҳозлар ёнган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.