Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда миллионлаб уйсиз итлардан қутулишни исташмоқда
Бу ташаббусни мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам қўлламоқда. У май ойида “саноати ривожланган бирорта давлатда кўчадаги итлар билан бундай муаммолар йўқлиги”ни айтган.
Мамлакат ҳукуматини айниқса қутуриш касаллиги тарқалиши хавфи кўпроқ ташвишга солмоқда, деб ёзади Der Spiegel нашри. Айни кунларда биргина Истанбул шаҳрининг ўзида 300 мингга яқин уйсиз ит кўчаларда юрибди.
Туркиянинг ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси томонидан таклиф этилган қонун лойиҳасига кўра, уйсиз итлар кўчаларда тутилади ва махсус боқиш жойларига жойлаштирилади. У ерда итлар 30 кун мобайнида ушлаб турилади. Агар шу вақт ичида бирор киши уларни боқиб олишни истамаса, итлар ухлатиш йўли билан йўқотилади.
Ҳайвон ҳимоячилари бу ғояга қарши чиқмоқда ва муқобил вариантни таклиф қилмоқда — кўчадаги итларни кўпаймаслиги учун бепушт қилиш.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026