«Яндекс» бизнеси россиялик инвесторлар консорциумига сотилди
Битим суммаси 475 миллиард рублни ташкил этди. Унинг шартларига кўра, 31 июлга қадар Yandex N.V. номини ўзгартиради ва «Яндекс» брендларидан фойдаланишни тўхтатади.

«Яндекс»нинг Москвадаги офиси / Фото: Kun.uz
Нидерландиянинг Yandex N.V. компанияси «Яндекс» бизнесини сотиш бўйича битимни тўлиқ ёпди ва гуруҳ акциядорлари таркибидан чиқди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати 15 июл, душанба куни. Ҳужжатда айтилганидек, 2024 йил 31 июлга қадар Yandex N.V. номини ўзгартиради ва «Яндекс» брендларидан фойдаланишни тўхтатади.
Феврал ойида тузилган битим суммаси 475 миллиард рублни ташкил этди (тахминан беш миллиард евро). Унинг шартларига кўра, «Яндекс»нинг Россиядаги барча бизнеси ва хориждаги аксарият лойиҳалари россиялик инвесторлар ва менежерлар консорциумига ўтказилади. «Яндекс» янги бош компанияси - МКПАО «Яндекс» - Калининград вилоятида рўйхатдан ўтган. «Яндекс» қидирув, шаҳар, кўнгилочар ва таълим хизматлари, булутли ва сунъий интеллект технологиялари, автоном транспорт ва бошқа истиқболли йўналишларни ривожлантиришда давом этмоқда», — дейилади пресс-релизда.
Bloomberg манбаларига кўра, «Яндекс» асосчиси Аркадий Волож «Яндекс» бош директори этиб тайинланади - Yandex N.V. шундай ном олиниши кутилмоқда. Волож ҳозирда Россиядан ташқарида тўртта йўналишни ривожлантирмоқда – булутли технологиялар, учувчисиз транспорт воситалари, сунъий интеллект ва дастурчилар учун онлайн таълим. Компанияда асосан Россия Федерациясида қолишни истамаган собиқ «Яндекс» ходимлари ишлайди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025