Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукуматда маҳаллийлаштириш бўйича алоҳида тузилма ташкил қилинади
Маҳаллийлаштириш бўйича ишлар янгича тизим асосида ташкил қилинади. Ҳар ойда энг кўп импорт бўлаётган истеъмол товарлари рўйхати ва ҳажми тадбиркорларга эълон қилиб борилади.
Биринчи олти ойда маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариш 34 фоизга ўсди. Лекин ҳамма тармоқ ёки ҳудудда ҳам ишлар бир хил эмас. Бу ҳақда президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Давлат харидида маҳаллий маҳсулотлар улуши 78 фоизни ташкил қилса-да, айрим вазирликларда ўзимизда бор маҳсулотни импорт қилиш ҳолатлари ҳанузгача давом этаётгани танқид қилинди.
Шу боис маҳаллийлаштириш бўйича ишлар янгича тизим асосида ташкил қилинади. Ҳар ойда энг кўп импорт бўлаётган истеъмол товарлари рўйхати ва ҳажми тадбиркорларга эълон қилиб борилади. Рақобат қўмитаси ҳудуд ва тармоқ кесимида ўрганиб, бозорда етишмаётган маҳсулотлар бўйича янги қувватларни яратиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича таклифларини беради. Ушбу таклифлар асосида аниқ лойиҳалар пакети шакллантирилади, улар 20 та йирик тармоқ қувватларида ёки ҳудудий корхоналар билан кооперация асосида амалга оширилади.
Бу янги тизимни жорий қилиш учун Ҳукуматда маҳаллийлаштириш бўйича алоҳида тузилма ташкил қилинади.
Умуман, жорий йилда 92 триллион сўмлик маҳсулотни маҳаллийлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид
19:32 / 11.01.2025
Электротехника саноатида айрим корхоналарга янги солиқ имтиёзлари берилиши мумкин
18:00 / 05.12.2024
Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ҳисобига BYD'ларнинг таннархини пасайтириш режалаштирилмоқда
20:33 / 07.09.2024
BYD Seagull Ўзбекистонда Хитойдаги нархидан 4300 доллар қиммат сотилади
22:50 / 16.08.2024