Жамият | 07:41 / 18.07.2024
2824
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Lada Largus ёниб кетди

Ёнғин қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида келиб чиққан. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида 17 июл куни соат 19:15 ларда Lada Largus автомашинаси ёниб кетди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ёнғин қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида келиб чиққан. Туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид