«Навбаҳор» Самвел Бабаян ўрнига янги бош мураббийни эълон қилди
«Навбаҳор» клуби истеъфога чиққан Самвел Бабаян ўрнига янги бош мураббийни расман эълон қилди.

Сергей Лушан
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Сергей Лушан Наманган жамоаси бош мураббийига айланган. У бунгача Одил Аҳмедов футбол академиясида директор лавозимида фаолият юритаётганди.
«Бугун оқшомда жамоамиз қароргоҳига Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ташриф буюриб, футболчилар билан учрашди.
Учрашув давомида вилоятимиз раҳбари «Навбаҳор» жамоаси мураббийлар штаби вакиллари ва футболчиларга Сергей Лушанни бош мураббий сифатида таништирди», - дейилади хабарда.
Сергей Лушан 1973 йилнинг 14 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. Сергей Иванович мураббийлик фаолияти давомида Ўзбекистон U19 жамоаси (2014 йил), «Бунёдкор» (2014-2017 йиллар), «Сўғдиёна» (2018 йил), «Динамо» (2020 йил) жамоаларини бошқарган. Бундан ташқари, Беларуснинг «Шахтёр» (Солигорск, 2021-2022 йиллар), «Шахтёр» (Петриков, 2023 йил) жамоаларида ишлаган.
Маълумот учун, «Навбаҳор» Суперлига 1-даврасидан кейин 19 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа биринчи даврадан кейин дастлаб Самвел Бабаян билан хайрлашган бўлса, сўнг унинг ёрдамчиси Григорий Колосовский ҳам истеъфога чиқарилганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой Ўзбекистонда таълим муассасаларини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 15:53
-
АҚШ ва ЕИ божлар бўйича музокарани давом эттирмоқда
Жаҳон | 15:39
-
Тошкент метрополитени 6 июнь куни соат 3:00 дан 10:00 гача бепул ишлайди
Ўзбекистон | 15:34
-
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи марта юк ташилди
Иқтисодиёт | 15:32
Мавзуга оид

13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам

14:32 / 29.06.2024
Расман: «Навбаҳор» ва Бабаян ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилишди

12:13 / 17.06.2024
Суперлига. Алижонов қайтган марказий ўйинда кучлар тенг келди — фотожамланма

23:15 / 22.02.2024