Қаршидаги корхонада йирик ёнғин содир бўлди
Ишлаб чиқариш корхонаси биносининг 1 600 метр квадрат майдони ёниб кетгани айтилмоқда.

Фото: РИА Новости
Қарши шаҳрида жойлашган корхонанинг ишлаб чиқариш биноси ёниб кетди. Қашқадарё вилояти ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 20 июл куни содир бўлган.
Шу куни соат 18.00 ларда Қарши шаҳар ФВБга "ALP TEXNO SERVIS" хусусий корхонасига қарашли ишлаб чиқариш биносида ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув хизматидан барча зарур куч-воситалар соат 18:10 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат тахминан 20:10 ларда тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида МЧЖ биносининг тахминан 1 600 метр квадрат майдони ёниб зарар кўрган. Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида бинонинг 1 500 метр квадрат майдони қисми ёнғиндан асраб қолинган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

10:04
Тошкент туманида жойлашган уйларнинг бири ёниб кетди

21:22 / 03.07.2025
Крит оролида юзага келган ёнғинлар сабаб 1,5 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

22:31 / 02.07.2025
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

13:30 / 02.07.2025