Жаҳон | 23:33 / 23.07.2024
5923
2 дақиқада ўқилади

NASA АҚШ орбитасига сунъий юлдузни олиб чиқади

Олимлар ушбу миссия юлдузлар атрофида яшашга яроқли зоналарни аниқлашга ёрдам беради деган умидда.

Фото: Wikimedia

NASA ўн йиллик якунига қадар АҚШ узра сунъий юлдузни учиришни режалаштирмоқда. Астроном Арло Ландолт номи билан аталган «Ландолт миссияси» 2029 йилда Ердан 35,7 минг км узоқликдаги орбитага сунъий юлдузни чиқаради.

Флорида университети астрономия кафедраси доценти Жейми Тайяр сўзларига кўра, мақсад — бошқа юлдузлар атрофида айланиб юрувчи сайёраларда ҳаёт пайдо бўлиши ва мавжуд бўлиши мумкин бўлган океанлар бор ёки йўқлигини аниқлашдир.

Сунъий CubeSat юлдузи бир йил давомида Қўшма Штатлар устидаги орбитада парвоз қилади. Ғоя шундан иборатки, «юлдуз» бир қанча фотонларни Ердаги телескопларга йўналтиради. Бу ерда астрономлар сунъий юлдузни ўзларини қизиқтирадиган космик объект яқинида кузатадилар, бу эса унинг ёрқинлигини баҳолашга имкон беради.

«Ландолт миссияси» бизга миллионлаб юлдузларнинг ёрқинлигини қайта баҳолаш имконини беради. Бундай ўлчовларга фақат физик фотон оқими аниқ маълум бўлган космик орбитадаги сунъий юлдуз ёрдамида эришиш мумкин. Шунинг учун «Ландолт миссияси» бизга қоронғу энергия параметрларини аниқлаштириш, бошқа сайёралардаги ҳаёт имкониятини баҳолаш ва юлдузлар эволюцияси бўйича фундаментал чекловларни илгари суриш имконини беради», деб тушунтирди Питер Плавчан, Жорж Мейсон университетининг физика ва астрономия кафедраси доценти.

«Бу миссия юлдузлар атрофида яшашга яроқли зоналарни аниқлашга ёрдам беради, деган умиддамиз, асосий мақсад ҳаётни ўз ичига олган бошқа сайёрани топишдир», деб қўшимча қилди у.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти