Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Йил бўйи илиқ денгиз, майин иқлим ва яна ва қайта қайтгингиз келадиган муҳит.
Шарм-эл-Шейх — Мисрнинг энг универсал курортларидан бири бўлиб, бу ерда ҳар бир киши ўзига мос дам олиш турини топади: оилалар, янги турмуш қурганлар, саргузашт ишқибозлари ва осойишталик изловчилар. Бу ерда ўз ритмингизни топиш осон — сокин пляжлардан ёрқин денгиз саёҳатлари ва саҳро сафариларигача.
Тур нархига қуйидагилар киради:
- Тўғридан тўғри парвоз (бориш ва қайтиш);
- Меҳмонхонада яшаш;
- Трансфер;
- Тиббий суғурта;
- eSIM — чегарасиз интернет ва алоқа.
Турни 1111 қисқа рақами орқали, “Asialuxe Travel” сайтида ва иловасида, шунингдек, офисларимизда банд қилишингиз мумкин.

Синай яримороли соҳилида сизни нималар кутмоқда:
- Тиниқ денгиз ва дунё миқёсидаги маржон қоялар;
- Тўлқинсиз, қулай кириладиган бухталарда пляжлар;
- Рас-Муҳаммад қоялари ва Тиран оролига денгиз саёҳатлари;
- Синай каньонларида квадроциклда юриш;
- Бедуин қишлоғида юлдузлар остида кечки овқат;
- “SOHO Square” ва “Naama-Bay” соҳилидаги оқшомлар.

Шарм-эл-Шейхда нималарни кўриш мумкин: гўзал жойлар ва ноодатий йўналишлар

Рас-Муҳаммад миллий боғи
Мисрдаги энг яхши табиий ҳудудлардан бири: сноркелинг ва дайвинг учун идеал. Табиий бухталар, Мўъжиза кўли ва ўнлаб маржон ва балиқ турларига бой қоялар.

Тиран ороли
Дайвинг ихлосмандларининг севимли жойи. Тиниқ сув, лагуналар, табиат ва унутилмас манзаралар.

Ал-Саҳаба масжиди
Эски шаҳарнинг янги меъморий безаги — шарқона услубдаги масжид, айниқса, кечқурун ёритилганида ниҳоятда чиройли.

Эски бозор (Old Market)
Анъанавий дўконлар, зираворлар ҳиди, шарқона ширинликлар ва совғалар. Жонли, шовқинли ва мазали Миср.

SOHO Square
Замонавий тунги ҳаёт маркази: ресторанлар, кафелар, муз майдончаси, очиқ осмон остида мусиқа ва шоулар.

Рангли каньон (Color Canyon)
Синай тоғларида бетакрор манзара: тор йўлаклар, ранг-баранг қоялар, гид билан сайр ва саргузашт руҳи.
Телефон: 1111
Сайт: asialuxe.uz
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/Asialuxe
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
14:59 / 06.06.2026
Asialuxe Travel ва Uzbekistan Airways тарихда илк бор Самарқанд – Анталия тўғридан-тўғри рейсини амалга оширди
17:00 / 14.05.2026
Анталиянинг энг яхши меҳмонхоналарига қандай тезроқ ва арзонроқ бориш мумкин: Asialuxe Travel Аланя (GZP) орқали қулай йўналиш очмоқда
19:00 / 08.05.2026
Табиат, тинчлик ва саломатлик: Карлови Вари бўйлаб саёҳат ота-онага совға учун энг яхши танлов
17:00 / 19.02.2026