Полша ЕИни АҚШ билан биргаликда дезинформацияга қарши курашишга чақирди
АҚШ президентлик сайловлари олдидан Варшава Россия Федерациясидан келиб чиқиши мумкин бўлган дезинформацияга қарши курашни кенгайтириш ҳамда америкаликларга Европадаги вазият ва коллектив хавфсизликнинг афзалликларини кўрсатиш зарур деб ҳисоблайди, дея ёзади Reuters.
Полша Европа Иттифоқини Қўшма Штатларда америкаликларга ҳамкорлик муҳимлигини кўрсатадиган кампания бошлашга чақирмоқда. «Тарихнинг ушбу муҳим палласида биз биргаликда Қўшма Штатларда Европа Иттифоқига нисбатан стратегик коммуникациялар орқали трансатлантик алоқаларни мустаҳкамлаш учун тезкор ва қатъий чоралар кўришимиз зарур», — дейилади Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари учрашуви учун тайёрланган ҳужжатда. Reuters ундан парчаларни келтирди.
Қўшма Штатлардаги президентлик сайловлари арафасида зарур бўлган қадамлар қаторига «Россия дезинформациясининг фош қилиниши доирасини кенгайтириш», шунингдек, «Европа ҳозирги позициясини, дипломатия афзалликларини ойдинлаштирадиган кампанияларни бошлаш керак». «Биз Америка жамоатчилигига, айниқса, ёш авлодга ўнлаб йиллик ҳамкорлигимиз АҚШ иқтисодиётига олиб келган натижаларни эслатиб туришимиз керак», — дея қўшимча қилади ҳужжат муаллифлари.
Варшава Москвани беқарорлаштиришга уринишда ва АҚШ ҳақида ёлғон маълумот тарқатишда айблайди
Полша Варшава қўшни Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришдаги роли туфайли Россиянинг вазиятни беқарорлаштириш ва сайловларга аралашиш учун бир неча бор уринишларига нишон бўлганини билдиради. «Биз кўпроқ нарсани кутишимиз керак, чунки Украинани қўллаб-қувватлашни заифлаштириш Россия учун устувор вазифа бўлиб қолмоқда», - дея таъкидлайди ҳужжатни ишлаб чиқувчилар. Москва Полша томонининг айбловларини рад этди.
Бундан ташқари, Полша ҳужжатида айтилишича, Россия давлат оммавий ахборот воситалари ва Кремлга яқин онлайн платформалар АҚШга иммиграция ва чегара хавфсизлиги ҳақида дезинформация тарқатмоқда, иммиграция таъсирини бузиб кўрсатмоқда ва муҳожирлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳақидаги воқеаларни ёритмоқда.
Айни пайтда, Кремл АҚШда 5 ноябрга белгиланган президентлик сайловларига аралашиш ниятини рад этди. Москва, шунингдек, Вашингтоннинг 2016 ва 2020 йиллардаги президентлик сайловларига аралашганлик ҳақидаги айбловларини рад этиб келади.
Мавзуга оид
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
23:45 / 24.10.2024
Полшада Беларус орқали ноқонуний мигрантларни ташиш билан шуғулланган жиноий тўда аниқланди
02:30 / 15.10.2024
Германияда 50 йил олдин қотиллик содир этган офицерга ҳукм ўқилди
10:09 / 14.10.2024