Анҳор боғида режалаштирилган “лента-шоу” бекор қилинди
Тошкентдаги Анҳор боғида 28 июлда осмондан ленталар сочилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Экология вазирлиги бу тадбир бекор қилингани ва “лента-шоу” ҳақида блогерлар жойлаган видеолар ўчиртирилганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда 28 июл куни Тошкентдаги Анҳор паркида осмондан ленталар ёғилиши ҳақида видео тарқалганди. Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳолатни ўрганиб, назоратга олганини маълум қилди. Ўрганишда паркдаги Амфитеатрда “лента-шоу” уюштирилиши, бунда аниматорлар ленталарни айлантириб, томоша кўрсатиши, осмондан ленталар ёғдириши аниқланган.
Вазирлик ташкилотчиларига бу каби шоулар атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши, экология учун зарарли эканини тушунтирганини таъкидлаган ва “лента-шоу” бекор қилиниб, блогерлар томонидан тарқатилган видеолар ўчиртирилган.
Вазирлик хиёбонлар, дам олиш масканлари, кўнгилочар объектлар мутасаддиларини юқоридаги каби атроф-муҳитга зарар келтирадиган шоулар ўтказмасликка чақириб, экологияга етказилган ҳар қандай зарар учун қонунда қатъий жазо белгиланганини эслатган.
Олдинроқ, шаҳарнинг Ашхобод сайилгоҳида 20 мингта пуфак (шарлар) осмондан ёғдирилиши ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда жиддий норозилик уйғотган эди.
Мавзуга оид
19:40 / 17.11.2024
Олимлар дунёдаги чучук сув захиралари нега камайганини тушунтирди
16:49 / 16.11.2024
Океан сувларининг исиши чиғаноқ ҳосил қиладиган планктонларга хавф солмоқда — тадқиқот
11:40 / 10.09.2024
Хоразмда 4 туп дарахт кесган шахс жарима ва зарар учун 27,8 млн сўм тўлайди
08:45 / 13.07.2024