Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дзюдочи Болтабоевнинг рақиби допинг туфайли Олимпиададан четлатилди
Париж-2024 Олимпиадасида допинг билан қўлга тушган биринчи спортчи маълум бўлди.
Олимпиада ўйинларида иштирок этиши керак бўлган ироқлик дзюдочи Сажжод Ғаним Сиҳин допинг туфайли Париж-2024 олимпиадасидан четлатилди.
28 ёшли спортчининг қонида метандиенон ва болденон тақиқланган моддалари топилган. Бу 2024 йилги Олимпиада ўйинларида допинг истеъмол қилгани учун дисквалификация қилинган биринчи ҳолатдир.
Халқаро допинг-тест агентлиги (ITA) хабарига кўра, спортчининг қон таҳлили 23 июл куни Парижда олинган. Лаборатория текшируви натижалари 25 июл куни маълум бўлган. Сажжод Ғаним Сиҳин ITA қарори устидан Спорт арбитраж судига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ироқлик спортчи 81 кг вазн тоифасида иштирок этиши, 30 июл куни 1/16 финал босқичи доирасида ўзбекистонлик Шарофиддин Болтабоев билан жанги режалаштирилганди. Энди ўзбекистонлик дзюдочи тўғридан тўғри кейинги босқичга йўл олди.
Мавзуга оид
17:53 / 14.11.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
21:35 / 03.10.2025
Рамазон Темиров бир йилга дисквалификация қилинди
23:41 / 14.09.2025
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
20:54 / 08.08.2025