Жамият | 07:40 / 26.07.2024
3144
1 дақиқада ўқилади

Москвада ўзбекистонликларнинг қарийб 1 млн рубл иш ҳақи ундириб берилди 

Москва шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг “Мегатрон” корхонаси ойлик маошларини бермаётгани юзасидан мурожаати келиб тушган.

Фото: Видеодан кадр

Москвада бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг 950 минг рубл ойлик маоши ундириб берилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, Москва шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг “Мегатрон” корхонаси ойлик маошларини бермаётгани юзасидан мурожаати келиб тушган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳузуридаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 11 нафар фуқаронинг 950 минг рубл ойлик маоши иш берувчидан ундириб берилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид