Ўзбекистон | 12:54 / 28.07.2024
32046
1 дақиқада ўқилади

Турсунали Мамажонов вафот этди

Машҳур дорбоз 75 ёшда эди.

Фото: Kun.uz

Бугун, 28 июл куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Водил чинори» халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди

Турсунали Мамажонов 1949 йилда Фарғона вилоятида туғилган.

У Фарғона вилояти ҳайвонот боғи ташаббускори, фахрий эколог бўлган.

Узоқ йиллар мобайнида Шоҳимардонда томошалар кўрсатиб келган. 1-даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан, шунингдек «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан тақдирланган.

Мавзуга оид