Ўзбекистон | 14:33 / 29.07.2024
48901
1 дақиқада ўқилади

ОТМларда тўлов-контракт миқдорлари ўртача 15 фоизга оширилди

Бакалавриатда педагогика йўналишида ўқиш шартномаси қиймати 7,4 млн, тиббиётда 10,5 млн, ҳуқуқ ва халқаро иқтисодий муносабатларда 11 млн 250 минг сўм деб белгиланди. Контракт миқдорлари 4 йилдан буён ўзгаришсиз қолаётган эди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларида 2024/2025-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда.

Тўлов-контракт миқдорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳамда таълим шаклларига (кундузги, сиртқи, кечки) қараб фарқланади. 

Бир талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати қуйидагича белгиланган:

Аввалги йиллар таққослаганда, тўлов суммалари ўртача 15 фоизга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, тўлов-контракт миқдорлари 4 йилдан буён ўзгармай келаётган эди. Сўнгги марта 2019/2020-ўқув йилида тўлов-контракт миқдорлари оширилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда айни дамда 111 та давлат олийгоҳи фаолият юритмоқда.

Мавзуга оид