Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни бепул ўташ, ҳайдовчиликка ўқиш харажатларини қоплаш, шунингдек, касбий ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт суммасининг бир қисми “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан тўлаб бериш тартиби жорий этилади.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:
- сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади, ушбу мақсад учун алоҳида субсидия ажратиш амалиёти эса бекор қилинади;
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:
- автомототранспорт ҳайдовчиларини tayёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг A, B, D ва DE тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
- касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда бу миқдор 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
- айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдам турларидан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.
Мазкур тартиб ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, олий ва касбий таълимга қўшилганлик даражасини ошириш, шу билан бирга, ижтимоий ёрдамни манзилли ва шарти аниқ бўлган механизмлар орқали тақдим этишга хизмат қилиши белгиланмоқда.
Мавзуга оид
17:44 / 25.05.2026
Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
09:22 / 15.05.2026
Педагоглар фарзандлари учун контрактга 30 фоизлик чегирма берилиши мумкин
08:51 / 07.03.2026
Айрим талаба-қизларнинг контракт пули давлат томонидан қоплаб берилади
11:02 / 03.03.2026