Жаҳон | 19:03 / 29.07.2024
6053
1 дақиқада ўқилади

Германиянинг энг йирик кимё заводида портлаш юз берди

Людвигсҳафенда жойлашган заводдаги ҳодисада 14 киши енгил тан жароҳати олгани ва ёнғин ўчирилгани таъкидланмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Германиянинг BASF нефт-кимё компаниясига қарашли энг йирик заводда портлаш юз берди. Бу ҳақда концерн баёнотига таяниб Bild хабар берди.

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 12:43 да содир бўлган, кейин ёнғин чиққан. Аҳоли ёқимсиз ҳидлар тарқалиши ва кўз оғриғи пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. Воқеа жойига яқин бўлган фуқаролар вентилятор ва кондиционерларни ўчириб, дераза ва эшикларни ёпиқ сақлашга чақирилган.

Людвигсҳафенда жойлашган заводдаги ҳодисада 14 киши енгил тан жароҳати олгани ва ёнғин ўчирилгани таъкидланмоқда. Ёнғин сабаблари номаълум.

Мавзуга оид