Ўзбекистон | 22:15 / 29.07.2024
4980
3 дақиқада ўқилади

Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади

Давлат раҳбари Ўзбекистон миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сиёсатини изчил давом эттиришини таъкидлади.

Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ўзбекистонликларга табрик сўзини йўллади.

«Биз Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида бошлаган ислоҳотларимиз жараёнида жамиятимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашни энг устувор вазифаларимиздан бири этиб белгиладик. Дунёда Халқаро дўстлик куни деб қабул қилинган 30 июл санасини мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни деб эълон қилганимиз ва ўзига хос байрам сифатида кенг нишонлашни анъанага айлантирганимиз ҳам шундан далолат беради», дейилади табрик сўзида.

Қайд қилинишича, Ўзбекистонда бугунги кунда 130 дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув, аҳил-иноқ, ҳамжиҳат бўлиб яшамоқда. 157 та миллий маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти фаолият кўрсатмоқда. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнлари ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, қозоқ, қирғиз ва туркман тилларида олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, сўнгги 7 йилда Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида улкан ўзгаришлар рўй берди. Марказий Осиё минтақасидаги қўшни давлатлар билан дўстона алоқалар қайта тиклангани, азалий ришталар янгича мазмунда давом эттирилаётгани халқимизнинг хоҳиш ва истаклари, орзу-интилишларини яққол ифода этмоқда.

«Ҳеч кимга сир эмас, бугун дунёда беқарор вазият ҳукм сурмоқда. Халқаро майдонда давлатларнинг бир-бирига ўзаро ишончи сусайиб бормоқда. Бундай мураккаб шароитда ҳаётнинг ўзи биздан мамлакатимизда ҳукм сураётган ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тотувлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёшларни бузғунчи ёт ғоя ва оқимлар, ташқи таъсирлардан асрашга қаратилган ишларимизни янги босқичга кўтаришни талаб этмоқда. Кўпмиллатли ва кўпмаданиятли жамиятни оқилона бошқариш соҳасида Ўзбекистон муҳим тажриба тўплади. Бизнинг бу борадаги фаолиятимиз дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда», дейилади табрик сўзида.

Президент сўзларига кўра, Ўзбекистон бундан буён ҳам нодавлат ташкилотларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш орқали фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга, миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади. Миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сиёсатини изчил давом эттиради.

«Бу олижаноб мақсад йўлида юртимиз бўйлаб бир ҳафта давомида ўтказиладиган Дўстлик фестиваллари халқимизни янада бирлаштиради, минтақамиздаги тинчлик ва осойишталик, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ишонаман… Жонажон Ватанимизда доимо тинчлик-осойишталик ва фаровонлик ҳукм сурсин, кўпмиллатли Ўзбекистон халқига ҳамиша бахту саодат ёр бўлсин!», дейилади табрик сўзи якунида.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти